Қумқўрғон тумани “Хуррият” маҳалласида яшовчи Алиакбар Раимов туғма ногиронлиги бор. Унинг имконияти чекланганлиги боис туман ҳокимига аравача сўраб, мурожаат қилган эди.
Ушбу мурожаат ижобий ҳал этилди. Туман ҳокими Р.Гаппаров 14 ёшли Алиакбарнинг IT соҳасига қизиқишини эшитиб, унга ноутбук ҳам совға қилди.
Бугун туман ҳокимининг совғаларини Маҳала ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг 1-ўринбосари С.Валиева, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ходими М.Жайсинов, Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш шўъба мудири Ж.Раҳмонқуловлар ўз эгасига топширди.
Ананага мувофиқ “Наврўз” истироҳат боғида пиёда юриш марафони бўлиб ўтмоқда. Сектор раҳбарлари ҳамда соғлом ҳаёт учун интилаётган фуқаролар жам бўлишиб, бир сафда "Алпомиш" ўйингоҳи томон илдам қадам ташлашмоқда.
Туманда ушбу марафонда иштирок этиш истагини билдираётган фуқаролар сони кун сайин ортиб
бораётгани қувонарли ҳол, албатта.
Шунингдек, марафон иштирокчилари бадантарбия машғулотлари ҳам бажаришади.
Айни кунларда Қумқўрғон тумандаги барча маҳаллаларда дарахт экиш, обдонлаштириш ва тозалик ишлар кенг кўламда олиб борилмоқда.
Бугун, "Қорсоқли ” маҳалласида бу эзгу юмушлар уюшқоқлик билан олиб борилаётганига гувоҳ бўлдик.
Хонадонларда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазиш, экин ерларини шудгорлаш, тозалик, орасталик юмушлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.
Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Қумқўрғон туманида истиқомат қилувчи ногиронлиги бор шахсга ногиронлик аравачаси тарқатилди.
Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари юриш имонияти чекланган беморларга ногиронлик аравачаларини тарқатишди.
Кўрсатилган ғамхўрлик ва эътибордан улар ўз мамнунлигини билдиришди.
Ҳар йили “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” сифатида дунё бўйлаб кенг нишонланади.
Сана муносабати билан Қумқўрғон тумани ногиронлиги бор болалар тарбияланаётган "Мурувват" уйида байрам тадбири ташкил этилди.
Эзгуликка йўғрилган, имконияти чекланган болаларга меҳр-саховат улашиш, уларга ғамхўрлик кўрсатишдек хайрли ташаббусга туман ҳокими Р.Гаппаров бош бўлди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024