Қумқўрғон туманида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар, 2022 йилга белгиланган устувор вазифалар
14 январ“Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда Республикамиз Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Қумқўрғон туманида бир гуруҳ Ватан посбонларига эҳтиром кўрсатилди.
Туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокимининг о'ринбосарлари Н.Алланазаров, Б.Жумаевлар иштирок этиб, юртимиз тинчлиги, ва фаровонлиги йўлида хизмат қилиб, ўз бурчини адо этаётган барчани байрам билан қутлади.
Тадбир давомида тума Мудофаа бўлими, туман ФВБ ва туман Миллий Гвардия қўриқлаш хизмати бўлим ходимларига туман ҳокимининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Ҳафтанинг ҳар жума куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан барча шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий маърифат соати ташкил этилмоқда.
Қумқўрғон туман ҳоким ўринбосарлари ва ҳокимлик аппарат ходимлари ҳам навбатдаги “Сиёсий-маърифат соати” да иштирок этишди.
Эслатиб ўтамиз, ўқув соатини Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTube расмий саҳифаси орқали кўришингиз мумкин
2022-йил 12-январ куни Қумқўрғон тумани "Тўғон" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Халқ та'лим бўлимига қарашли 42-сонли умумта'лим мактабида туман Маʼнавият ва маʼрифат бўлинмаси ташаббуси билан нуроний оқсоқоллар ва маҳалла фуқаролари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021-йил 19-январ куни Республика Ма'навият ва ма'рифат кенгашининг видеоселектор тарзида ўтказилган мажлисининг 3-сонли баённомасининг 37-банди ижросини та'минлаш юзасидан "Бир нуроний - беш нафар ёшга мураббий" тамойили асосида ма'навий-ма'рифий давра суҳбати ташкил этилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024