Айни кунларда, Рамазон ойи муносабати билан ҳам юртдошларимиз томонидан саховат ишларини амалга ошириш қизғин паллага кирди.
Қумқўрғон тумани Жалоир маҳалласида ногиронлиги бўлган болалар учун Мурувват уйига вилоят ҳокими Тўра Боболов ташриф буюрди. Вилоят ҳокими Мурувват уйида болаларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдиб, тарбиячилар билан суҳбатлашди, муаммоларини ўрганди. Тегишли маъсулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Қумқўрғон туман ҳокими Рахматулла Гаппаровнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонасида навбатдаги қабули бўлиб ўтди.
Қабулда Халқ қабулхонаси мудири, тегишли ташкилот раҳбарлари ҳамда ўз муаммосига ечим излаб келган фуқаролар иштирок этишди.
Мазкур бўлиб ўтган қабулда уй-жой, иш билан таъминлаш, моддий ёрдам, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш мақсадида ер-жой ажратиб бериш каби муаммолар юзасидан мурожаат қилишди.
Туман ҳокими ҳар бир фуқаронинг мурожаатини диққат билан тингларкан, жойида ҳуқуқий тушунтиришлар бериб, қонун талабларини бузмаган ҳолда тегишли ташкилотларга муаммоларни белгиланган тартибда ижобий ҳал этиб, фуқароларни рози қилиш бўйича кўрсатмалар берди
Қумқўрғон тумани БЎСМ ўйингоҳида ташкил этилган тадбирда ДХХ кубоги учун мини-футбол бўйича мусобақаси ўтказилади.
Тадбирни туман ҳокими Р.Гаппаров, туман ДХХ бошлиғи Э.Шеров, сектор раҳбарлари иштирок этишди.
Унда 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлардан иборат жамолар гуруҳларга бўлинган ҳолда майдонда тўп суришади.
Спорт ўйинлари байрам тадбирига айланиб, вилоятимиз ва туманимиз санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага манзур бўлди.
Эслатиб ўтамиз, вилоят босқичида 1-ўринни
эгаллаган жамоалар тегишли ўринни тасдиқловчи кубок, диплом, спорт медаллари, бадиий китоб ва маиший техникалар билан тақдирланади ҳамда ғолиб жамоа маҳалласига “Workout” майдончалари қуриб берилади, ваучер “сертификат” республика босқичининг тақдирлаш маросимида топширилади.
Қумқўрғон туманида "Беш ташаббус олимпиядаси" доирасида Опера, Анъанавий ижро, Бахшичилик ва Эстрада йўналишларида 10-15, 16-20, 20-30 ёш тоифаларида "Ёшлар овози" танлови маҳалла босқичи бўлиб ўтди.
Бунда тумандаги Қарсоқли Имомтепа, Хўжамулки. Чаёнтепа маҳаллаларидаги иқтидорли ёшлар ўзаро беллашдилар, тадбир якунида фахрли 1-ўринни олган иштирокчилар 8-9-апрел кунлари бўлиб ўтадиган сектор босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритишди.
Қумқўрғон тумани Халқ таълим бўлимига қарашли 76-сон умумтаълим мактаби бир гуруҳ ўқувчилаи билан биргаликда Термиз шаҳрига саёҳат уюштирилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024