Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Семинар бўлиб ўтди.

Бугун Қумқўрғон туманида  Сурхондарё вилояти Молия бош бошқармаси,Сурхондарё вилояти бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ва халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳамкорлигида  "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда кам таъминланган оилаларни қўллаб - қувватлаш чора- тадбирлари", "Солиқ ва бюджет сиёсатининг  2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари тўғрисида" ҳамда "Сурхондарё вилоятида Ташаббусли бюджет жараёнлари бўйича 2022 йил 1-2 мавсум натижалари тўғрисида" семинар ўтказилди.Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши котибияти мудири Сайдулла Абдураимов кириш сўзи билан семинарни очиб берди.Сурхондарё вилояти бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошлиғи Х.Нормаматов,Сурхондарё вилояти Солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи С.Рахмонқулов,Сурхондарё вилояти Молия бош бошқармаси бўлим бошлиғи У.Чориевлар тингловчиларга маъруза қилишди ҳамда саволларга жавоб беришди.

440
0

Туман ҳокимининг иш режаси бўйича амалга оширилаётган ишлар.

Қумқўрғон туман ҳокими Анвар Нормаматовнинг ҳафта давомида белгиланган иш режасига мувофиқ туманда ёшларга оид давлат сиёсатининг юритилиши ҳамда ижтимоий соҳа муассасалари масалалари билан шуғулланиш бўйича тумандаги мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотлари билан танишди.

Шунингдек тумандаги ёшлар етакчилари ва ишсиз ёшлар билан учрашди.

Учрашув давомида ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш юзасидан тегишли ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳаллалардаги ёшлар етакчиларига хонадонбай юрган ҳолда хар бир ёшларни бандлигини ўрганиб уларни иш билан таъминлаш ва муаммоларини бартараф қилиш бўйича топшириқлар берилди.

329
0

Ҳудудий инвеститсия лойиҳалари бўйича тадбиркорлар учрашуви бўлиб ўтди.

Қумқўрғон туманида ҳудудий инвеститсия лойиҳалари ижроси, ишга тушган ишлаб чиқариш корхоналарининг фаолияти, мавжуд муаммолари ва уларга амалий ёрдам бериш бўйича туман ҳокими Анвар Нормаматов ва Марказий банк Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси бошлиғИ Азамат Тўхтаевлар тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.

Туманда 2023-йил ҳудудий инвеститсия лойиҳаларидан 64 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 1104 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган бўлиб, ушбу учрашувда тадбиркорлар томонидан берилган таклиф ва эътирозлар тингланди ҳамда уларга яқиндан кўмак бериш мақсадида тумандаги Давлат хизматлари маркази биноси 2-қаватида тумандаги банк филиалларидан масъул ходимлар бириктирилиб “Лойиҳа гуруҳи” ташкил этилди.

Тадбиркорлар томонидан келиб тушган мурожаатлар ўз вақтида сифатли кўриб чиқиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

313
0

Мурожаат ва ижро

Жорий йилнинг 17-январ куни Қумқўрғон туман ҳокими Анвар Нормаматовга тумандаги “Боғаро” маҳалласида яшовчи фуқаро томонидан табиий газ тармоғига уланиш бўйича амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати, "Ҳудудгаз Сурхондарё" газ таъминоти туман филиали ходимлари томонидан табиий газ тармоғига улаб берилди.

317
0

Тинч ва осойишта ҳаётимиз посбонлари шарафланди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар туман ҳокими Анвар Нормаматов томонидан фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

Байрамингиз муборак бўлсин юрт посбонлари.

471
0
Рўйхатдан ўтиш
33 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси