Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЧЎПОНЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛДИ

Қиш мавсуми чорвадорлар учун синовли давр. Айниқса, ноқулай об-ҳаво шароити чўпонларга турли қийинчиликларни юзага келтиради.

Вилоят ҳокими Тўра Боболов Қумқўрғон туманининг чекка ҳудудида жойлашган “Саховат” маҳалласида бўлиб, чорвадорлар ҳолидан хабар олди.

“ Боботоғ сури” насилчиликка ихтисослашган қўракўлчилик МЧЖга қарашли 77 нафар чўпонларга иссиқ кийимлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда чорва моллари учун тўйимли озуқа (арпа) маҳсулотлари етказиб берилди.

Вилоят ҳокими чўпонлар билан самимий суҳбатлашиб, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганди.

Чорвадорлар қишловни беталофат ўтказиши жуда муҳим. Сурхон воҳасида “Боботоғ сури” насилчиликка ихтисослашган қўракўлчилик МЧЖ миллий бойлигимиз бўлган қоракўл териларини етиштириб беришда етакчилардан саналади.

 

 

918
0

Қумқўрғон туманида 2021 йилнинг ўтган 11 ойи давомида:

▪️ “Термез Жайҳун Кластер” МЧЖ ҳамда Швейцариянинг RITER компанияси ҳамкорлигида туманда қиймати 35 млн. долларлик тўқимачилик мажмуаси фаолияти йўлга қўйилмоқда. Йигирув, трикотаж, тўқув ва мато бўяшни ўз ичига оладиган мажмуада келгусида 1750 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланади. Ҳозирда мажмуа қурилиши учун 6 гектар ер майдони ажратилган, қурилиш ишлари 2022 йилдан бошланади.
▪️ “Дўстлик” МФЙ ҳудудида лойиҳа қиймати 9 млрд. 342 млн. сўмлик 2 та 5 қаватли 60 хонадонли арзонлаштирилган уй-жойлар қурилди;
▪️ Мактабгача таълим ташкилотлари сони 128 тага етказилиб, 3-7 ёшгача бўлган болаларнинг қамров даражаси 43,5 фоизга оширилди. Йил якунига қадар яна 6 та МТТ фойдаланишга топширилиб, қамров даражаси 45 фоизга етказилади;
▪️ 64-сонли мактаб учун 300 ўринли, 69-сонли мактаб учун 176 ўринли қўшимча бинолар қурилди. 17- ҳамда 27-сонли умумтаълим мактаблари бинолари мукаммал таъмирдан чиқарилди.

822
0

ТОШКЕНТДА СОДИР ЭТИЛГАН ҚОТИЛЛИК ЖИНОЯТИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Қумқўрғон тумани "Исломобод" маҳалласида Тошкент тумани, "Қирариқ" маҳалласида содир этилган қотиллик жинояти муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи А.Исмоилов, туман ИИБ бошлиғи Н.Нарзуллаев, туман ҳокими ўринбосари Н.Алланазаров ҳамда маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

2021 йил 07 декабрь куни Андижон вилояти, Балиқчи туманида доимий рўйхатда туриб, Тошкент тумани, "Қирариқ" маҳалласида ижарада яшаб келаётган, Тошкентда кунлик ишлар билан шуғулланувчи С. Мирзақобулованинг жасади тан жароҳатлари билан топилган.

Ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилганда С. Мирзақобулованинг жасади танасининг турли қисмларида ўткир тиғли ошхона пичоғи билан жами 15 (ўн беш) маротаба жароҳат етказилганлиги ва иккала қўли кўк рангли аёллар рўмоли билан боғланган ҳолда топилган.

Суриштирув ишлари давомида маълум бўлишича, марҳум С. Мирзақобулова шаърий никоҳ билан бирга яшаб келаётган Қумқўрғон тумани "Исломобод" маҳалласида доимий рўйхатда турувчи фуқаро О. Намазов билан 05.12.2021 йил куни ўзаро жанжаллашиб қолган. Жанжал оқибатида О.Намазов томонидан
мазкур қотиллик жинояти содир этилган.

О.Номозов Қумқўрғон туман ИИБ ходимлари томонидан "Исломобод" маҳалласида қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

609
0

ГАЗДАН ТЎҒРИ ФОЙДАЛАНИШ УЗОҚ ВА ХОТИРЖАМ ҲАЁТ ГАРОВИДИР

Кунлар совиши билан аҳолининг табиий ва суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжи яна ҳам ошади.

Қумқўрғон тумани ФВБ ходимлари ҳамда туман Газ таъминоти корхонаси ходимлари томонидан туманнинг "Дўстлик" маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйларда яшаётган хонадонлар ўрганилди.

Масъуллар газ ускуналаридан тўғри ва хавфсиз фойдаланиш, ис газидан захарланишнинг олдини олиш борасида фуқароларга тегишли тартибда тушунчалар беришди ва буклетлар тарқатилди.

 

574
0

"СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ КУБОГИ" ФУТБОЛ МУСОБАҚАСИНИНГ ФИНАЛ БОСҚИЧИ ЯКУНЛАНДИ

Қумқўрғон туманида "Сектор раҳбарлари кубоги" футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақанинг саралаш босқичида туман ташкилот, корхона, муассаса ходимларидан тузилган 20 та жамоалар ўзаро беллашдилар.

Финал босқичида эса туман ҳокимлиги жамоаси 1-ўринни, туман ХТБ жамоаси 2-ўринни, туман ИИБ бўлими 3-ўринни эгаллашди.

Ғолиб жамоларга сектор раҳбарлари томонидан пул мукофотлари топширилди.

 

627
0
Рўйхатдан ўтиш
32 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси