Қумқўрғон туманидаги "Нурли диёр" маҳалласида “Обод қишлоқ” ва "Обод маҳалла" давлат дастури бўйича Сув тегирмон ва Қўрғонча кўчаларининг 3.6 км асфалтлаш, Шодлик ва Қўрғонча кўчаларининг 920 метри га бетон тўшама қилиш ҳамда Сувтегирмон, Гулзор, Қўрғонча, Амир Темур ва Нурли диёр кўчаларининг 10500 метрига шағал тошлар ётқизиш ишлари амалга оширилди.
Бундан ташқари 1350 метр масофага пиёдалар йўлакчаси ҳамда 1 дона трансформатор ва 69 дона бетон устунлари ўрнатилиб 3.2 км га электр симлари тортиб берилди.
Мамлакатимизда ҳар йили 3-декабр – Халқаро ногиронлар куни сифатида кенг нишонланади. Бунда “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992-йил 14-октябрдаги 47/3-сонли қарори ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Сана муносабати билан Қумқўрғон тумани ногиронлиги бор болалар тарбияланаётган "Мурувват" уйида байрам тадбири ташкил этилди.
Ушбу санани нишонлашдан асосий мақсад – бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг кадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.
Эзгуликка йўғрилган, имконияти чекланган болаларга меҳр-саховат улашиш, уларга ғамхўрлик кўрсатишдек хайрли ташаббусга туман ҳокими А.Нормаматов бош бўлди.
Тадбир аввалида туман ҳокими сўз олиб, болажонларни байрам билан табриклади.
Туман маданият бўлими ҳамда 20-болалар мусиқа ва санъат мактаби санъаткорларининг куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача файз киритди, болаларга кўтаринки кайфият улашди.
Болажонлар туман ҳокими ҳамда маҳалла ҳайрия жамоат фонди ва ҳомийларнинг эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Йиллар ўтган сайин аосий Қонунимизнинг ҳаётимиз, тараққиётимиз учун аҳамияти қанчалик катта эканлигига, танлаган йўлимиз ниҳоятда тўғри эканлигига қайта – қайта ишонч ҳосил қилаверамиз. Фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришларини, тинч тотувлигини таъминлашни асосий мақсадлардан бири деб эълон қилган Конституциямиз босиб ўтган даврига назар ташлайдиган бўлсак, шу қисқа вақт мобайнида мамлакатимизда асрларга татигулик ишлар амалга оширилганлигига гувоҳ бўламиз. Ҳар бир фуқаро ўзини жамият оғушида, уни қувончу-ташвишлари қуршовида ҳис қила бошлади. Конституция давлат суверенитети ғояларига содиқлик билан йўғрилди ва инсон ҳуқуқларини муқаддас деб эътироф этди.
Президентимиз таъбирлари билан айтадиган бўлсак, мустақиллигимиз бизга энг олий неъмат бўлган ҳуқуқни инъом этди. Бу мустақилликни англаш ва фикрлаш, ўз тақдирини ўз халқи билан бирга мустақил ҳал қилиш ҳуқуқидир. Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларига бағишланган ҳуқуқий нормаларнинг аввалги Конституциялардан фарқли ўлароқ, Конституциямизда энг олдинги ўринларда, яъни иккинчи бўлимда жойлаштирилганлиги ҳам эътиборга лойиқдир.
Конституциянинг 22-моддасида давлат ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиши ва уларга ҳомийлик кўрсатиши, 23-моддасида республика ҳудудида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ҳимояланиши кафолатлаб қўйилди. Шунингдек, шахсий ҳуқуқлар ва эркинликлар – инсон ҳаётига суиқасд қилиш оғир жиноят эканлиги, ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмаслиги, айблилиги фақатгина суднинг қонуний қарори асосида тан олиниши мумкинлиги, ҳар ким қадр-қиммати, обрўсига тажовузлардан ҳимояланиши ҳуқуқига эгалиги VII-боб доирасида қатъий белгиланди. Конституциянинг 32-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш йўли билан амалга оширилади” деб белгилаб қўйилди.
Фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари қаторида қайд этилган ушбу норма бугун ҳаётда ўз ўрнини топганлигини барчамиз кўриб турибмиз. Ўтказилган сайловларда фуқароларимиз ўзларининг сиёсий ва фуқаролик савияси етуклигини кўрсатишди.
Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли, хусусий мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясида деган нормалар илк бор Конституцияга киритилди. Конституциянинг 36-моддасида мустаҳкамланган ушбу норма бозор иқтисодиётини ҳаракатга келтирувчи куч бўлган тадбиркорлик учун кенг йўл очиб берди.
Кучли ижтимоий ҳимоя тизими, ҳар бир инсоннинг малакали тиббий хизматдан фойдаланиш, бепул умумий таълим олиш ҳуқуқлари ҳам Конституциямизда алоҳида-алоҳида моддаларда белгилаб қўйилди. Давлат органлари, ташкилотлари билан бирга мамлакатимизда турли кўринишдаги жамоат бирлашмаларининг фаолият юритиши Конституцион тарзда XIII бобда алоҳида мустаҳкамланди.
Мана шу нормага асосан бугунга келиб, республикамизда “Жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Нодавлат-нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги ва бошқа қонунлар қабул қилиниб, шундай ташкилотлар фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиб туришга хизмат қилмоқда.
Конституцияда оила масаласига ҳам алоҳида боб ажратилган. “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга”, дея кўрсатилган Конституциянинг 63-моддасида. Ота-оналарга ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялаш мажбурияти конституцияга кўра юклатилганлиги соғлом ва баркамол инсонни шаклланишида муҳим аҳамиятга эгадир.
Давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши масалалари ҳам энг муҳим масалалардан ҳисобланиб, унинг барча тизими бир маромда фаолият юритиши учун зарурий ҳуқуқий асосларнинг яратилишида, давлат ўз олдига қўйган вазифаларни амалга оширишида, кўзлаган мақсадларга эришишида қонунлар алоҳида ўрин тутади.
Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон
туманлараро суди судьяси Ф.Хидиров
2022-йил 25-ноябр куни Қумқўрғо туман ҳокимлик залида Қумқўрғон, Жарқўрғон, Шўрчи туманларининг Маҳаллаларида фаолият юритаётган Хотин-қизлар фаоллари учун ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Ушбу ўқув-семинарида Республика Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бўлим бошлиғи Р.Мирхолиқова, Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти вакили С.Алимов, Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқарма бошлиғи З.Хидирова, туман Қумқўрғон, Жарқўрғон, Шўрчи туманлари ҳокимлари ўринбосарлари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари, Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туман туманлараро суди раиси Ў.Мамадиев, туман Адлия бўлими раҳбари Р.Султанов, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ш.Мамадиев, туман Ички ишлар бўлими ходими М.Жўраева, туман Маҳаллабай ишлар бўйича бўлим ходими А.Каримов ҳамда Қумқўрғон, Жарқўрғон, Шўрчи туманларининг Маҳаллаларида фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари иштирок этдилар.
Ўқув-семинарда маҳаллалар фаолларига “Оила институтини мустаҳкамлашда миллий қадриятларнинг ўзига хос хусусиятлари, ёшларга оилавий қадриятларни сингдириш методлари”, “Кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, иш юритиш тартиб-тамойиллари”, “Гендер тенгликни таъминлашнинг ўзига хос тамойиллари”, “Оилавий ажримларни пайдо бўлишининг илмий аспектлари, нотинч оилалар билан ишлашнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари ва методикалари”, “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга психологик ёрдам кўрсатиш” бўйича видео дарслар намойиш этилди.
Ўқув-семинар давомида Қумқўрғон, Жарқўрғон, Шўрчи туманларининг Маҳаллаларида фаолият юритаётган Хотин-қизлар фаоллари томонидан берилган саволларга соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоблар берилди
Республика Махаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги мутахассислари, Аҳоли бандлигини таъминлаш бошқарма мутахассиси , Марказий банк ҳамда ИТ Парк ходимлари иштирокида Қумқўрғон тумани ҳокимлиги мажлислар залида жорий йилнинг 24-ноябр куни Қумқўрғон ва Шўрчи туманидаги 103 нафар Ҳоким ёрдамчилари учун семинар- тренинг ташкил этилди.
Бундан ташқари “Камбағалликни қисқартириш йўналишида янгича ишлаш тизимини жорий этиш” мавзусида ҳам амалий семинар тадбири ўтказилди.
Семинарда, масъуллар томонидан ҳоким ёрдамчиларига Камбағалликни қисқартириш йўналишида янгича ишлаш тизимини жорий этиш бўйича ўзларининг тавсияларини беришди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024