“E-auksion.uz” электрон савдо платформасида деҳқон хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага олиш тартиби бўйича семинар ўтказилди.
Ўқув семинарида туман ҳокими Р.Гаппаров, Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази ДУК шўъба мудири Рустам Дониёров, мазкур марказнинг Сурхондарё вилоят вакили Лутфилло Ғойиповлар семинар иштирокчиларига қишлоқ хўжалиги ерлари учун танловларда иштирок этиш тартиби бўйича керакли тушунчаларни бериб ўтди.
Ҳоким ёрдамчилари “E-auksion” электрон савдо платформасидан рўйхатдан ўтиш, электрон рақамли имзо(ЭРИ) калитини олиш, ер учусткасига ариза бериш тартиби ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишди.
Қумқўрғон тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ИИБ нинг 2021-йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник А.С.Исмоилов, туман сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар ҳамда ИИБ ходимлари иштирок этишди .
Йиғилиш аввалида, туман ИИБ, туман Миллий Гвардия Қўриқлаш хизмати, туман ФВБнинг фаолиятига доир кўргазма ташкил этилди.
Шундан сўнг, туман ИИБ бошлиғи томонидан 2021-йил давомида амалга оширилган юзасидан тақдимоти бўлиб ўтди.
Туманда содир этилган жиноятлар мухокама этилди. Шунингдек, 2022 йил давомида бажарилиши лозим бўлган ишлар режалаштирилди.
Бугунги “Сиёсий-маʻрифат соати”да Қумқўрғон тумани ҳокимлигининг аппарат ходимлари, ва алоқадор ташкилот раҳбарлари фаол иштирок этишди
▶️ Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтишди:
Мавзу: Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мавзу: Амир Темурнинг давлат ва жамият бошқарувига оид қарашлари
Мавзу: Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)
Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маʼлумот берилади.
Қумқўрғон тумани 33- сонли умумтаълим мактабида сектор раҳбарлари ёшлар вакиллари билан учрашди.
Ёшлар ишлари Агентлигининг Қумқўрғон туман бўлими томонидан ташкил этилган учрашувда туман прокурори Ш.Акрамов, туман ИИБ бошлиғи Н.Нарзуллаев, туман ДСИ бошлиғи З.Турсуновлар ёшларнинг муаммо ва таклифларини тинглади.
Мазкур учрашувда 30 та мурожааат келиб тушган бўлса, шундан 18 таси ўз жойида ҳал этилди. 15 нафар боқувчисини йўқотган талабаларнинг олий ўқув юртига тахсил олишлари учун бир йиллик шартнома пулининг 50 фоизини тўлаб берилиши белгиланди.
Оилавий тадбиркорлигини ривожлантириш истагида бўлган
3 нафар ёшларга субсидия асосида инкубатор аппарати берилди. Қолган мурожаатлар эса тегишли масъулларга йўналтирилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024