Аҳилликда ҳикмат кўп. Халқимиз томонидан топиб айтилган ушбу нақл ҳаётимизнинг ҳар жабҳасида эзгуликлар, хайрли ишларни юзага чиқаради.
Айни кунларда туман ҳокими Р.Гаппаров Қороқолпоғистон Республикаси, Тахиатош тумани Обод макан маҳалласида хизмат сафарида бўлиб, ушбу маҳалла билан яқиндан танишиб, мавжуд муаммоларни ўрганмоқда.
Ҳудуд аҳолисининг турмуш шароитини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда маҳалланинг ички имкониятларидан келиб чиқиб, мазкур маҳаллада тикув цеҳи ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.
Жорий йилнинг 20-21 апрел кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 1-мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Академияда масофавий махсус ўқув курси ташкил этилидҳи белгиланган.
Унда республикадаги барча шаҳар ва туманлардан тингловчилар иштирок этишди.
ЗООМ дастури орқали ўтказилган машғулотларда Қумқўрғон туманидан ҳам масъул ташкилот раҳбарлари қатнашдилар.
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида Қумқўрғон, Жарқўрғон, Шўрчи туманлариниг маҳаллалардаги Хотин-қизлар фаолларига сараланган номзодлар учун ўқув-семинари ташкил этилди.
Семинарда "Аёллар баланси"ни шакллантириш, сўровномаларни юритиш бўйича батафсил маълумотлар берилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари-оила ва хотин -қизлар бошқармаси бошлиғи Зулхумор Хидирова сараланган номзодларга юртимизда хотин-қизларни қўллаб -қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, яратилаётган имкониятлар ҳақида гапириб, аёлларга янги ғоялар ва мотиватсиялар берди.
Қизғин мунозараларга бой бўлга семинарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Қумқўрғон тумани Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан ўзгалар мулкига дахл қилиш, ўғирлик ва талончилик каби жиноятларнинг олдини олиш бўйича соҳа ходимлари жойларда, маҳаллаларда, таълим муассасаларида, аҳоли ўртасида тарғибот тадбирларини ўтказиб келмоқда.
Учрашувлар давомида фуқароларга “Хавфсиз ҳудуд”, “Хавфсиз хонадон” консепсиясининг аҳамияти, мол-мулк даҳлсизлигини таъминлашда қўриқлаш бўлинмаларининг афзалликлари хусусида батафсил маълумотлар берилмоқда.
Хонадонини қўриқловга топшириш истагини билдирган фуқароларга қўриқловга олишнинг тартиблари, шартнома асосида қўриқланиши, сигнализатсия воситалари бепул ўрнатилган ҳолда хизмат кўрсатилиши ҳақида тушунчалар берилди.
Қумқўрғон туман "Боғаро" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Туман Маънавият ва маърифат бўлими, Халқ таълим бўлими билан ҳамкорликда Ахборот-кутубхона марказида КИТОБСЕВАР МИЛЛАТ" шиори остида ИИ РЕСПУБЛИКА "КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ" доирасида воҳамиз ижодкорлари билан учрашув, маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Ижодкор ўқувчилар ўз ижодидан шеърларидан ўқидилар. Куй-қўшиқлар ижро этилди. Энг фаол Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ташаккурномалар билан тақдирландилар.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024