Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Ички йўллар равонлашмоқда

Бугунги кунда юртимиздаги чекка –чекка қишлоқларда ҳам ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш борасида ко'плаб амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Шулар қаторида шаҳар, қишлоқ ва овулларнинг ички хўжалик йўлларини капитал ва жорий таъмирлаш бўйича Президентимиз томонидан тасдиқланган "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" давлат дастурлари амалда ўз исботини топмоқда.

Қумқўрғон тумани Исломобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудининг ички йўллари асфалтобетон қопламаси ва пиёдалар йўлакчаларини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Ўз навбатида кўп йиллар яроқсиз бўлиб, аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келаётган ушбу муаммолар бугунги кунда ўз ечимини топаётганидан аҳоли жуда ҳам мамнун бўлмоқда.

598
0

"Хотин-қизларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги мавқейини ошириш"

Қумқўрғон туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда Миллий тикланиш партиянинг Сурхондарё вилояти Кенгаши "Аёллар қаноти" ҳамкорликда "Хотин-қизларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги мавқейини ошириш" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур тадбирда туман ҳокими ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нигора Жумаева, Халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгашига "Миллий тикланиш" демократик партиясидан сайланган депутат Райҳон Менгзияева, партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари Маҳбуба Рўзиева, Жамшид Алиев ҳамда тумандаги маҳаллаларда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари иштирок  этишди.

601
0

ҚЎМИТА ИШЧИ ГУРУҲИ ҚУМҚЎРҒОНДА

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Мукаррам Ахмедовна, Сурхондарё вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Дилбар Нормародовалар Қумқўрғон туманидаги маҳаллаларда бўлишди.

Жорий йилнинг 7-мартдаги ПФ-87 сонли фармон ижросини амалга ошириш борасида маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва профилактика инспекторининг ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятлари ўрганилди.

Ишчи гуруҳ томонидан маҳалла фаолларига керакли тавсиялар берилди.

 

565
0

ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНИДА 25 НАФАР БОЛАЛАРНИНГ СУННАТ ТЎЙИ ЎТКАЗИБ БЕРИЛДИ

“Янги Озбекистон-инсон қадри ва манфаатлари улуғланган юрт” шиори остида Қумқўрғон туманида, туманнинг марказида жойлашган БАРАКА савдо мажмуасида кам таъминланган эҳтиёжманд оилаларнинг 25 нафар фарзандларини суннат тўйлари ўтказиб берилди.

Тадбирда туман ҳокими А.Нормамтов сўзга чиқиб инсон манфаатлари амалда қадр топган мамлакатимизда савобли ва хайрли ишлар янада кўпайиб бораётганини та'кидлаб, тўй болаларга Ватан корига ярайдиган камарбаста инсонлар бўлишларини тилашди.

Бир неча кунлардан буён Маънавият фестивали доирасида туманимизга Республикадан ташриф буюрган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, актёр Мехмонали Салимов тўй болаларни табриклаш учун ташриф буюрди.

Тўйболаларнинг ҳар бирига туман ҳокими ҳамда ҳамда Сурхон Саноат Қурилиш Компанияси томонидан велосипедлар топширилди.

Вилоятдан ташриф буюрган санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар, даврага байрамона файз ва шукуҳ бағишлади.

685
0

ИНСОН ҚАДРИ ВА МАНФААТЛАРИ УЛУГʻЛАНГАН ЮРТ

Вилоятимиз боʻйлаб “Маданият карвони”, “Маънавият фестевали” Маъданий-маърифий тадбирлари кенг оʻтказилмоқда.

 

Шу жумладан Қумқўрғон тумани марказидан олисда жойлашган “Шерози” маҳалласида Янги Ўзбекистон-инсон қадри ва манфаатлари улуғланган юрт шиори остида аҳоли вакилларининг маданий дам олишлари учун байрам тадбири давом этмоқда.

 

Республикамиздан ташриф буюрган актёр, актриса ва санъаткорлар маҳалла аҳлига коʻтаринки кайфият ато этмоқда.

644
0
Рўйхатдан ўтиш
118 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси