Давра суҳабтида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Н.Алланазаров, туман Диний қўмита бош мутахассиси Ж.Бобоев, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ш.Мамадиев ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок эди.
Туман ҳокимининг ўринбосари Н.Алланазаров ҳамда Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ш.Мамадиев томонидан жаҳолатга қарши маърифат бўйича тушунчалар берилди ва ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Термиз туманида жойлашган 18299-ҳарбий қисм “Термиз” округ дала-ўқув майдонида Сурхондарё вилоятидаги маҳаллий давлат ҳокимияти, ҳудудий давлат бошқаруви органлари,махалла ёшлар етакчилари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари шунингдек, ҳудудлардан 100 дан ошиқ "Ёшлар дафтари"га киритилган ҳамда "Темир"да турган оилалар фарзандлари иштирокидаги ўқув йиғинлари бошланди.
Обектларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишда профилактик тадбирларнинг аҳамияти катта. Республика миқёсида ўтказилаётган “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида Қумқўрғон тумани Фавқулотта вазиятлар бўлими ходимлари томонидан мунтазам равишда профилактик тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Шу жумладан Қумқўрғон тумани Агротехнологиялар техникумида жорий йилнинг 15-ноябрдан 15-декабригача ёнғин хавфсизлиги ойлиги тадбирида ўқув машгулоти ўтказилди.
Туман Фавқулотта вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ўқитувчи ва ўқувчиларга йўриқнома ва тушунчалар берилди.
Оила жамиятнинг муҳим бўғини саналади. Бу қўрғонда юрт келажаги бўлган фарзандлар тарбия топади.
Шу боис ҳам оиланинг мустаҳкам бўлиши жуда муҳим.
Афсуски турмушнинг мушти, ҳаётнинг турли синовларига дош беролмай ажрим ёқасига келиб қолган оилалар энг оғриқли нуқтамиздир.
Қумқўрғон туманида "Аҳил оила бахт қўрғони" шиори остида ўтказилган тадбир оилавий ажримларнинг олдини олишга бағишланди.
Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари З.Хидирова, вилоят бош отинойиси ҳамда ҳамкор ташкилотлар ҳамда ажрим ёқасига келиб қолган оилалар иштирок этишди.
Тадбирда 45 та жуфтлик билан алоҳида суҳбатлашилди ва 5 та оила яраштирилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024