Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Камондан отиш спорт мусобақаси давом етмоқда

Қумқўрғон тумани ХТБ қарашли 25-сонли умумтаълим мактабида туман Миллий гвардия қўриқлаш бўлими ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17-ийндаги ПҚ-5149-сон "Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги" Қарори ижросини бажариш мақсадида мусобақага тайёргарлик ўқув машқлари ўтказилди. Тадбир давомида ўқувчиларнинг ҳарбий жисмоний тайёргарлиги бўйича синовлар ўтказилди.

604
0

Сурхондарё вилоти хокимининг ўринбосари Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Анвар Орипов томонидан Қумқўрғон туманида экспортёрлар корхоналарнинг бугунги кунда олиб бораётган фаолияти, юзага келаётган муаммолари бўйича суҳбатлашди.

Сурхондарё вилоти хокимининг ўринбосари Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Анвар Орипов томонидан Қумқўрғон туманида экспортёрлар корхоналарнинг бугунги кунда олиб бораётган фаолияти, юзага келаётган муаммолари бўйича суҳбатлашди.

Йиғилиш давомида экспортчи корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6306-сонли фармонида “Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” керакли тушунчалар берилди.

639
0

НАВБАТДАГИ “ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ” БЎЛИБ ЎТДИ

Қумқўрғон тумани Имомтепа маҳалласида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Туман ҳокимининг ўринбосари Н.Алланазаров, Болалр ҳуқуқини ҳимоя қилиш шўъба мудири Ж.Раҳмонқулов ёшлар муаммоларини тинглади. Аксарият ёшлар тикув мошинасини олиб, ўзини-ўзи банд қилиш борасида мурожаат қилди. Ўртага ташланган мурожаатлар назоратга олиниб, ижобий ҳал қилиш борасида муддат белгиланди.

572
0

ҲУНАРМАНДЛАР МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛМОҚДА.

Айни дақиқаларда Қумқўрғон тумани Ҳунармандлар маҳалласида вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Эркин Нарманов, туман ҳокими Р.Гаппаров иштирокида сайёр қабул ўтказилмоқда. 4-сектор ҳудудидаги аҳоли муаммолари тингланаяпти.

Фуқаролар томонидан йўл таъмири, электр муаммоси, ишга жойлашиш моддий ёрдам, кредит ажратиш каби масалалар билан мурожаатлар йўлланди.

Ҳунармандлар маҳалласида яшовчи Хуррам Худойқулов сув таъминотини яшилаш борасидаги қилган мурожаатига кўра, маҳалла кўчасига 500 м сув қувури тортиладиган бўлди.

Ҳолсоат Жалилованинг иш сўраб қилган мурожаати ҳам қаноатлантирилди. Тикув цехига ишга жойлашиш таклифи берилди.

Ҳар бир мурожаат тингланиб, ижобий ҳал этиш борасида тегишли чора тадбирлар кўрилди. Айрим муддат талаб этиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

612
0

“Яхшидан боғ қолади”

“Яхшидан боғ қолади” деб бежизга айтилмаган. Кўчат экиш, боғ яратиш халқимизга хос эзгу қадриятлардан саналади. Қумқўрғон тумани Ариқошган маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Қувондиқ Ибраимов ташаббуси билан “Яшил макон” доирасида ҳашар ташкил этилиб, “Бобур” кўчаси четларига 200 туп гилос дарахт кўчатлари қадалди.

Ариқлар тозаланди, дарахт, буталар оқланди. Маҳалла аҳли яшил табиат ривожига ўз ҳиссаларини қўшиб, аҳилликда ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этишди.

781
0
Рўйхатдан ўтиш
34 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси