Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
МАҲАЛЛАМНИ ЯШИЛ МАКОНГА АЙЛАНТИРИШГА ЎЗ ҲИССАМНИ ҚЎШАМАН

Баҳор кириб келишига бир неча кун қолган бўлсада, юртимизда аллақачон баҳорий илиқлик ҳукумрон. Бу фасилда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари янада қизғин тус олади.

Экилган ҳар бир кўчат замирида бозорларимиз тўкинчилиги, қурилиш материаллари саноати, ерни эррозиядан сақлаш, ўзимиз нафас олаётган кислородни ишлаб чиқариши муҳим аҳамиятга эга. Бугун сектор раҳбарлари бошчилигида нуроний отахонлар ҳам дарахт кўчатларини экишдек савобли юмушга бош қўшишди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

814
0

УЮШМАГАН ЁШЛАРНИ СПОРТ ОСТИДА БИРЛАШТИРАМИЗ

Туманимизда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спортга жалб этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

61 та маҳаллалрда ҳам “Сектор раҳбарлари кубоги” учун турли спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда. Исломобод маҳалласида бўлиб ўтган тадбирда ҳам спортнинг футбол, волейбол, стол тенниси, шашка ўйинлари, миллий кураш мусобақалари ташкил этилди.

Ғолиблар сектор раҳбарлари томонидан пул мукофоти ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

758
0

3-СЕКТОРДА УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

Қумқўрғон тумани 3-сектор ҳудудига қарашли Исломобод маҳалласида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди. Эзгу анъаналар, мллий қадриятлар, халқимизга хос бўлган меҳр-оқибат каби инсоний фазилатлар муштарклигида ўтказилган учрашув байрм сайлига айланди.

Унда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, нуроний отахон-у онахонлар, ёшлар , маҳалла аҳли иштирок этишиб, тўкин дастурхон атрофида жам бўлишди.

Туман ҳокими сўз олиб, тарих, бугун, келажакни ўзида мужассам этган бу каби тадбирлар эл-юртимиз ҳаётида гўзал анъаналарга айланиб, ёшлар учун ибрат мактаби, маънавий озуқа бўлаётганлигини айтиб ўтди.

Тадбирда тадбиркорлар томонидан кўргазмалар намойиши ҳамда меҳнат ярмаркалари ҳам бўлиб ўтди.
Туман маданият бўлими томонидан ижро этилган куй –қўшиқлар, бахшилар чиқишлари, фольклор жамоасининг лапарлари барчага бирдек манзур бўлди.

641
0

АЗАЛ ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИ ФИЗИКА

Қумқўрғон тумани ХТБ га қарашли 33-сонли умумтаълим мактабида "Азал тараққиёт йўли физика" номли тадбир бўлиб ўтди.

Физика фани ўқитувчиси Феруза Қобилова томонидан ташкил этилган тадбирда 6-"Б" ва 6-"Г" синф ўқувчилари физика фанидан 5 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

Шартлар натижаларига кўра, энг кўп балл тўплаган 6"Б"-синф ўқувчилари ғолиб бўлишди. Ғолиб жамоага эса фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари топширилди

849
0

Туман ҳокимлигида навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" бўлиб ўтди

Бугун Қумқўрғон туман ҳокимлигида бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари, жаҳонда ва Ўзбекистонда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида маълумот бериб борувчи “Сиёсий-маърифат соати” бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги ходимлари иштирок этди.

Ушбу онлине тартибдаги сиёсий-маърифат соати Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг илм.аргос.уз платформаси ҳамда YouTube орқали кузатиб борилди.

Мазкур ўқув соатида  спикерлар томонидан Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш мақсадлари (Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг биринчи устувор йўналиши мазмун-моҳияти) ҳамда  Ҳуқуқий саводхонлик борасида маълумотлар берилди.

873
0
Рўйхатдан ўтиш
34 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси