Республикадан ташриф буюрган бир гуруҳ актёр актриса ва санъаткорлар “Маданият карвони”нинг “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида аҳоли учун ўтказилаётган маданий-маърифий байрам тадбирлари туман Маданият уйида бўлиб ўтди.
Ушбу байрам тадбирида элимиз ардоғидаги санъаткорларнинг куй-қўшиқлари маҳалла аҳлини рақсларга чорлади.
Аҳоли, айниқса, олис ҳудудларда истиқомат қиладиган фуқароларга маданий дам олиш хизматлари коʻрсатиш даражасини ошириш мақсадида Республикамиздан ташриф буюрган бир гуруҳ актёр, актриса ва санаткорлар иштирокида байрам тадбири давом этди.
Вилоятимиз бўйлаб Мустақиллигимиз 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари кенг нишонланмоқда.
Қумқўрғон тумани Боболочин маҳалласида Янги Ўзбекистон-инсон қадри ва манфаатлари улуғланган юрт шиори остида байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Ушбу байрам шукуҳи аҳолига кўтаринки кайфият ато этмоқда.
Юртимизда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳотлар "Инсон қадри учун" ғояси мужассам. Пойтахтдан келган санаткорлар Боймоқли маҳалласидаги "Боймоқли барака чеварлари" тикув корхонасида бўлишди. Бу ерда фаолият юритаётган "Аёллар дафтари"га киритилган 20 нафар хотин-қизлар билан сухбатлашдилар.
Қумқўрғон тумани Боймоқли маҳалласида Янги Ўзбекистон- инсон қадри ва манфаатлари улуғланган юрт шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.
Мазкур тадбирда элимизнинг суюкли санъаткорлари ўзларининг куй -қўшиқлари билан туман аҳлига байрам шукухини улашмоқда.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024