Бугун Қумқўрғон тумани “Хўжамулки” маҳалласида жойлашган 6-сонли умумтаълим мактабида туман ҳокими Анвар Нормаматов, туман Халқ қабулхонаси мудири Рустам Тўхтаев ҳамда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла аҳолиси ва ёшлар иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан асосан йўл таъмири, электр энергияси, субсидия ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
Туман раҳбари томонидан мурожаатларининг ижобий ҳал этилиши бўйича тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024