Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЭЛЛИК САККИЗИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашининг 58-сессиясида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, идора-ташкилот раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари иштирок этдилар. Сессия ишига Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими А.Нормаматов раислик қилди.

Сессияда соҳа бўйича мутасаддиларнинг ҳисоботлари эшитилди. Дастлаб, Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман суди томонидан 2022-йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан туман Жиноий суди раиси Отабек Эргашев депутатларга ҳисобот берди. Шундан сўнг Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди раиси Аббос Холмўминов, Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди раиси Фазлиддин Хидиров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 24-ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармони ижроси юзасидан Мажбурий ижро бюроси туман бўлимининг 2022-йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан тумани Мажбурий ижро буюроси раҳбари Бўтаёров Сирожиддинларнинг ахборотлари тингланди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг эллик саккизинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шундан сўнг, туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
130 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси