Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Депутат уйма-уй юриб, аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларни ўрганди.

Бугун халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгаши депутатлари ўз сайловчилари ҳамда аҳоли орасига янада чуқурроқ кириб бориб, уйма-уй юриб фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, мавжуд муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратишмоқда.

ЎзХДП Қумқўрғон туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгаши депутати Номозов Мамаражаб ҳам  тумандаги “Жалоир” МФЙ ҳудудида уйма-уй юриб, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларни ўрганди.

571 та хонадонда 3380 нафар аҳоли ситиқомат қилувчи “Жалоир” МФЙ да олиб борилган ўрганиш ишларида, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси депутатга яқиндан кўмак беришди.

“Жалоир” кўчасида истиқомат қилувчи фуқароларнинг яшаш хонадонларида бўлган депутат уларнинг имтиёзли банк кредитларини олиш, уй-жой масаласи, пенсия ва моддий ёрдам ажратиш, газ, электр энергияси таъминоти ва бошқа қатор ижтимоий-иқтисодий масалаларга доир муаммо ва мурожаатларини тинглади.

Хонадон соҳибларини қийнаб турган муаммоларни жойида ижобий ҳал этиш чораларини кўрди. Айрим масалалар юзасидан тегишли ҳуқуқий тавсия ва кўрсатмаларини берди.

Халқ вакили маҳаллаларнинг ўз муаммосини ҳал этиши учун жорий этилаётган “Очиқ буджет” тизими амалиётга татбиқ этилиши билан ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий фаровонлиги ортиши ҳақида ўз мулоҳазаларини ўртоқлашди.

Депутатнинг “Жалоир”, “Уяс” ва “Нурли диёр” МФЙларидаги “Уйма-уй юриш” лойиҳаси юзасидан депутат назорати ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
44 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси