Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ 4947-сонли Фармонида 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши белгилаб берилган бўлиб, унга кўра иккинчи устувор йўналиш сифатида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга йўналтирилган суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарасини ошириш, суд жараёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этиш, юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш вазифалари белгиланган.
Бундан ташқари фуқаролар ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатларини ўрганиш, мурожаатларга қонунларда белгиланган тартибда жавоблар бериш, фуқароларнинг ортиқча сорсон қилмаслик, сансоларликка йўл қўймаслик ва коррупцияни олдини олиш ва унга қарши кескин курашиш каби вазифалар ҳам белгилаб берилди.
Белгилаб берилган мазкур вазифаларни амалга оширишда фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судида ҳам тизимли ишлар амалга оширилди. Жумладан,
Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг иш юритувига ҳисобот даврида 4183 та иш келиб тушган, шундан 2208 таси электрон равишда келиб тушган, 497 дона иш ҳисобот даврига қадар 2020 йилдан қолдиқ бўлиб ўтган ишларни ташкил қилади. Кўриб тамомланган ишлар бўйича жами бир йил давомида 10 дона хусусий ажрим чиқарилган.
2021 йил давомида жами 3958 та ҳар ҳил тоифадаги фуқаролик ишлари кўриб тамомланган. Шундан 3149 та фуқаролик иши бўйича даъволар қаноатлантирилди, 223 та фуқаролик иши бўйича даъволар рад этилди, 33 та фуқаролик ишлари иш юритишдан тугатилди ва 553 та фуқаролик ишлари кўрмасдан қолдирилди. 2108 дона суд буйруғи чиқарилган.
2021 йил давомида кўриб тамомланган фуқаролик ишларининг 49 таси меҳнат низолари, 1211 таси оила низолари, 40 таси уй-жой низолари, 2098 таси битимлар (асосан кредит қарздорлиги) билан боғлиқ низолар, 119 таси ер низолари билан боғлиқ низолар, 76 таси зарар билан боғлиқ низолар ва 313 таси алоҳида тартибда кўрилган ишларни ташкил этган.
2021 йил давомида кўриб чиқилган 3958 та ишларнинг 691 таси ёки 14.4 % сайёр судларда кўрилди. ОАВ орқали 21 та ҳуқуқий тарғибот, ҳудудларда 30 та манзилли оғзаки ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди.
2021 йил давомида Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судига жисмоний ва юридик шахслар вакилларидан жами 555 та мурожаат (Президент виртуал қабулхонаси+) келиб тушган бўлиб, шундан 78 та мурожаатлар бевосита суд раисининг шахсий қабулида, қолган 477 та мурожаат почта бўлимлари (Президент виртуал қабулхонаси электрон равишда) орқали келган. Келиб тушган мурожаатларнинг барчаси қонун доирасида кўриб чиқилган. Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 549 тасига ёзма тушунтиришлар берилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судида штат бирлиги бўйича 1 нафар суд раиси, 2 нафар судья, 1 нафар девонхона мудири, уч нафар судья ёрдамчиси, 1 нафар архив мудири, 1 нафар хайдовчи, 1 нафар фаррош, 1 нафар ҳовли супурувчи, АКТ ходими, 2 нафар мавсумий иситиш тизими оператори лавозим иш ўринлари мавжуд бўлиб, ҳозирги вақтда туман судида суд раиси, икки нафар судья, девонхона мудири, уч нафар судья ёрдамчиси, архив мудири, ҳайдовчи, фаррош, ҳовли супурувчи ва иситиш тизими операторлари фаолият кўрсатиб келмоқда.
Жорий йил давомида жами ижро қилиш учун мажбурий ижро бюросининг туманлардаги бўлимларига жами 14160 дона фуқаролик ишлари ва суд буйруқлари бўйича (Иш ҳақи ундириш, давлат фойдасига давлат божи ундириш, солиқ қарздорлигини ундириш, алимент ундириш, моддий, маънавий ва бошқа турдаги зарарларни ундириш, мулкий хусусиятга эга бўлмаган ижро ҳужжатлари ва б.ҳ.к) 89 .904.059.705 сўмлик ижро ҳужжатлари юборилган, шундан 5986 донаси яъни 13.259.098.299 сўм ижро қилинган ва ҳозирги кунда қолдиқда жами 8174 дона 76.644.961.406 сўм ижро қилинмасдан турибди. Шундан давлат фойдасига давлат божи ундириш 2721 дона фуқаролик иши бўйича 2.312.729.668 сўмни ташкил қилади.
2021 йил давомида суднинг иш юритувига келиб тушган даъво аризалар бўйича жами 645.759.335 сўм давлат божи келиб тушган, давлат фойдасига 4.137.652.339 сўм давлат божи ундириш учун ижро ҳужжатлари ижрога юборилган.
Шуни айтиб ўтиш жоизки, фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди томонидан 2021 йил давомида кўрилган фуқаролик ишларининг аксариятини оила низолари билан боғлиқ ишлар, жумладан никоҳдан ажратиш, оталикни белгилаш билан боғлиқ ишлар ташкил этмоқда. Ушбу даъво талаблари билан судга мурожаат этувчилар сони тобора ортиб бормоқда. Албатта, суд бу даъво талабларини уни келтириб чиқарган сабабларни чуқур ўрганиб, таҳлил қилиб чиқади. Бундан ташқари хотин-қизлар қўмиталари ва “Оила” марказлари билан ҳамкорликда бундай оилаларни яраштириш чораларини кўради. Аммо, кўпчилик холатларда тарафлар ярашишни умуман хоҳлашмайдилар. Даъвогарлар ўз даъволарида ҳаётимизда учраб турадиган жузъий, тузатиш мумкин бўлган камчиликлар, арзимас сабабларни кўрсатиб ўтишади. Лекин бу суд томонидан никоҳдан ажратишга етарли асос бўлмайди. Суд фақатгина қонуний асослар ва етарли сабаблар мавжуд бўган тақдирдагина тарафларни никоҳдан ажратиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин. Суд ёш оилаларни эрта барбод бўлишига асоссиз йўл қўя олмайди. Шунга кўра мазкур тоифадаги ишларни судгача хотин-қизлар қўмиталари ва “Оила” марказлари қолаверса кенг жамоатчилик томонидан чуқур ўрганилиб, тарафларни ярашиб кетишларига бор имкониятларни сарф этиши зарур деб уйлайман.
2021 йил давомида никоҳдан ажратиш билан боғлиқ 547 дона фуқаролик иши кўриб тамомланган, шундан 328 таси қаноатлантирилган, 143 таси рад қилинган, 5 таси иш юритишдан тугатилган, 71 таси кўрмасдан қолдирилган, 302 та иш 2022 йилга қолдиқ бўлиб ўтган.
Мазкур кўриб тамомланган никоҳдан ажратиш ҳақидаги фуқаролик ишларидан Қумқўрғон тумани бўйича 49 та қаноатлантирилган, даъво рад этилган 29 таси, 1 таси иш юритишдан тугатилган, шундан 12 таси кўрмасдан қолдирилган. Суд томонидан ярашиш имкони бўлган оилаларга белгиланган тартибда ярашиш учун мухлат берилмоқда. Бу мухлат ичида ярашиб кетган оилалар сони эса 23 нафарни ташкил қилади, шундан Қумқўрғон тумани 11 нафарини ташкил қилган.
Ҳар икки тараф яъни эр-хотинлар Қумқўрғон туманида яшаб судга никоҳдан ажратиш талаби билан чиққан оилалар сони жами 39 донани ташкил қилган, шундан 22 таси қаноатлантирилган, 9 таси рад қилинган, 2 таси кўрмасдан қолдирилган. Қумқўрғон тумани Жарқишлоқ, Пахтаобод, Янгишаҳар, Мустақиллик, Дўстлик ва Навбаҳор маҳалларида никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризалар билан мурожаат қилувчи оилалар сони ортган. Суд томонидан ярашиш имкони бўлган оилаларга белгиланган тартибда ярашиш учун мухлат берилмоқда. Бу мухлат ичида ярашиб кетган оилалар сони эса мавжуд эмас. Суднинг асосий вазифаси никоҳдан ажратиш эмас балки, оилани тикланиши учун имкон яратишдир.
Эътиборларингиз учун рахмат!
Фуқаролик ишлари бўйича
Қумқўрғон туманлараро суди раиси У.А.Мамадиев
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024