Учрашувда вилоят ҳокими томонидан туманларда аҳоли саломатлигини асраш, касалликларни аниқлаш, даволаш ҳамда профилактика ишларини ташкил этиш борасида йўл қўйилган камчиликлар танқид қилинди ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, патронаж хизматини сифат жиҳатидан яхшилаш бўйича соҳа масъулларига вазифалар белгилаб берилди.
Учрашув якунида Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов танқид қилиб ўтилган соҳа мутахассисларига камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, аҳолига сифатли ва тезкор тиббий хизмат кўрсатиш бўйича топшириқ бериб ўтди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024