Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Мақсадимиз коррупсияга йўл қўймаслик, аҳолини бепул ва арзон дори-дармонлар билан таъминлаш

Қумқўрғон туман тиббиёт бирлашмасида туман ҳокими Анвар Нормаматов, туман ҳокимининг ўринбосари Нормўмин Алланазаров, тиббиёт бирлашмасига бириктирилган куратор-Вилоят тери-таносил диспансери бош врачи Қудрат Хакимов ва туман тиббиёт бирлашма бошлиғи Норали Хидаевлар иштирокида марказий шифохонаси атрофида жойлашган дорихона ходимлари ва туман тиббиёт бирлашмаси шифокорларига йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда коррупсияга йўл қўймаслик, ушбу ҳолатлар жиноят эканлиги, халқимизга тез ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, аҳолини бепул ва арзон дори-дармонлар билан таъминлаш тўғрисида айтиб ўтилди.

Шундан сўнг туман ҳокими туман марказидаги дорихоналарга кириб, нархлар ҳамда дориларнинг беморларга шифокор ретсепти бўйича берилиши лозим эканлиги сотувчиларга тушунтирилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
23 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси