Бугун Қумқўрғон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Коррупсияга қарши курашиш туман Кенгашининг 2023-йил ИИ-ярим йиллигига мўлжалланган иш режаси тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш мақсадида йиғилиш ўтказилди.
Унда туман Коррупсияга қарши курашиш Кенгаши аъзолари, халқ депутатлари туман Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси аъзолари, ҳисобот берувчи мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда ташкилотлар раҳбарларининг коррупсияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги бўйича ҳисоботларини эшитилди.
Коррупсияга қарши курашиш ва коррупсион ҳолатларнинг олдини олиш борасида 2023-йил иккинчи чорагида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024