Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
МАМЛАКАТИМИЗ ИҚТИСОДИЁТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИНГ ЎРНИ

Иқтисодиётнинг етакчи соҳа ва тармоқларида кичик бизнес ва хухусий тадбиркорлик улушининг ошиши иқтисодий ўсиш ва ижтимоий барқарорлик таъминланишининг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади. Маълумки, тадбиркорлик-бу ташаббус ва фаоллик асосида келгусида юз бериши мумкин бўлган турли хатарларни ҳисобга олиб, маъсулият ва жавобгарлик билан амалга оширилувчи иқтисодий фаолиятдир. У эркинлик, ижодкорлик ҳамда рақобат муҳити уйғунлигида жуда катта бунёдкорлик кучини ҳосил қилади. Айниқса, фаолият кўлами жиҳатидан нисбатан ихчам бўлган кичик тадбиркорлик иқтисодиётдаги конъюнктуравий ўзгаришларга тезлик билан мослаша олиш, истеъмолчининг дид ва қизиқишларини англаш ва эътиборга олиш, ички имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, рақобат муҳитини кучайтирган ҳолда иқтисодиётга жўшқинлик бахш этиш каби хусусиятлари билан ажралиб туради. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини мустаҳкамлаш, ҳар томонлама ривожлантириб бориш, иқтисодиётни хусусан бозор муносабатига ўтишни тезлаштирувчи энг асосий йўллардан бири бу кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобланади.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 13-октябрда “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4862-сон Қарори тасдиқланиши юқорида Президентимиз томонидан қайд этиб ўтилган фикрларнинг ҳаётдаги исботи сифатида қараш мумкин. Ушбу Қарор аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш, камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттиришга қаратилган. Ушбу қарорда аҳолини айниқса, хотин-қизлар ва ёшларни кичик тадбиркорлик билан шуғулланишга жалб этиш, микромолиялаш тизимини ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб қувватлашнинг устувор йўналишлари белгиланган. Ҳудудда қулай ижтимоий-иқтисодий муҳитнинг шаклланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.

 

Қумқўрғон туман статистика бўлими.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
20 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси