Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматовнинг туман аҳолисига мурожаати.

Айни вақтда юртимизда қиш фаслининг совуқ кунлари кечаётганлиги ва ҳароратнинг пасайганлиги кузатилмоқда. Ушбу қиш фаслининг совуқ кунларини беталофат ўтказиш учун электр ва газ тармоқларидан ҳамда йўл транспортида ҳаракатланаётганда, автомобилга бензин ва газ қуйиш шохобчаларида мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиб, муаммоли ҳолат юзага келганда зудлик билан Қумқўрғон туманида ташкил этилган туну-кун 24/7 режимдаги  2022-2023-йилларнинг қиш кунларини беталофат ўтказиш бўйича ишчи гуруҳга қўйидаги муаммоларни бартараф этиш учун ишонч телефонларига мурожаат қилишларингизни сўраймиз. Сизнинг соғлигингиз биз учун муҳим.

   Шунингдек, аҳолига яқиндан кўмак бериш учун аниқ чоралар кўрилиб, яъни ёнғинни олдини олиш бўйича амалий ва тушунтириш ишларини кучайтириш, хонадонма-хонадон иситиш воситаларидан тўғри фойдаланиш бўйича тушунтириш ишларини ташкил қилиш бўйича ҳамда сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари уйма-уй юриб, аҳолидан хабар олишлари режалаштирилди.

Ишчи гуруҳ томонидан қаерда газ бўлмаса, суюлтирилган газ ёки кўмир етказиш зарурати аниқланса масъуллар томонидан етказиб берилади.

    Сизлардан иситиш печлари ва газ мосламаларидан фойдаланиш қоидалари, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, ис газидан заҳарланиши, ёш болаларни эҳтиёт қилиш ва бошқа нохуш ҳолатларнинг олдини олишда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда печ ва дудбуронларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар мутахассис (уста)лари кўрсатмаларидан фойдаланишларингиз сўралади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
26 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси