Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2018-ЙИЛ 19-ИЮНДАГИ 458-СОН ҚАРОРИ БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БУДЖЕТИДАН МОЛИЯЛАШТИРИЛАДИГАН ДАВЛАТ МАДАНИЯТ МУАССАСАЛАРИ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ БЎЙИЧА БАЗАВИЙ ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИ МИҚДОРЛАРИГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021-йил 22-октабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3329]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 26-майдаги ПҚ-4730-сон “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 26-декабрдаги 1040-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ходимларининг меҳнатини рағбатлантиришга доир ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарорига асосан буюраман:

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 19-июндаги 458-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат буджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларигаиловагамувофиқ қўшимча ва ўзгартириш киритилсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Давлат буджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари 2021-йил 1-январдан давлат музейлари, музей-қўриқхоналари, уй-музейлари ва бошқа музей туридаги ташкилотлардаги маъмурий-бошқарув, ижодий ходимлари ва мутахассисларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорлари ўзгарганлигини ҳисобга олиб иш ҳақларини қайта ҳисоблаб тўланишини таъминласин.
  3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган.
  4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир О. НАЗАРБЕКОВ

Тошкент ш.,

2021-йил 29-сентабр,

404-сон

Келишилди:

Молия вазири Т. ИШМЕТОВ

2021-йил 20-сентабр

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. ХУСАНОВ

2021-йил 26-август

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг 2021-йил 29-сентабрдаги 404-сон буйруғига
ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 19-июндаги 458-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат буджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартириш

  1. 6-иловақуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

“Изоҳ: маъмурий-бошқарув ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари:

фан доктори илмий даражасига ёки фан доктори (Доcтор оф Сcиенcе) ёки хорижий давлатларнинг уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлганларга — 2,5 коеффитсиентга оширилган ҳолда белгиланади;

фан номзоди илмий даражасига ёки фалсафа доктори (Пҳ.Д) ёки хорижий давлатларнинг уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлганларга — 2 коеффитсиентга оширилган ҳолда белгиланади.”.

  1. 7-илованингизоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Изоҳ:

Ижодий ходимлар ва мутахассисларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасидаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейлари, Ўзбекистон давлат санъат музейи, “Самарқанд” давлат музей-қўриқхонаси, “Бухоро” давлат музей-қўриқхонаси, “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонаси, И. Савитский номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейи, Ўзбекистон давлат табиат музейи, Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи, Фанлар академияси музейларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари 1,17 коеффитсиентга;

вилоятлардаги тарих ва маданият давлат музейларида базавий лавозим маошлари миқдорлари — 1,08 коеффитсиентга оширилган ҳолда белгиланади;

фан доктори илмий даражасига ёки фан доктори (Доcтор оф Сcиенcе) ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлганларга — 2,5 коеффитсиентга оширилган ҳолда белгиланади;

фан номзоди илмий даражасига ёки фалсафа доктори (Пҳ.Д) ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлганларга — 2 коеффитсиентга оширилган ҳолда белгиланади.”.

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси