Қумқўрғон туманида навбатдаги ҳарбий ватанпарварлик тадбири Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Қўриқлаш бошқармаси, туман ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.
Қумқорғон туманида Сурхондарё вилоят ички ишлар бошқармаси фахрийси истеъфодаги маёр марҳум Жуманазар Холтўраевнинг хотирасига ҳамда 9-май Хотира ва қадирлаш кунига бағишлаб фахрийлар ўртасида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Унда Қумқўрғон туман ҳокимнинг ўринбосари Н.Алланазаров, Республика маънавият ва маърифат маркази, Қумқўрғон туман бўлинмаси бошлиғи Ш.Мамадиев, умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва бошқа масъуллар иштирок этди.
Бугун 9-май Хотира ва қадрлаш куни байрами юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.
Қумқўрғон тумани "Ёшлар" истироҳат боғида туман ҳокими Анвар Нормаматов бошчилигида туман ташкилотлари, муассаса раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлишди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024