Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
Қумқўрғон тумани 33-сонли умумтаълим мактабида “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танлови туман босқичи бўлиб ўтди.

Танлов 15-май–“Халқаро оила куни” муносабати билан туман Оила ва хотин-қизлар  бўлими томонидан  ташкил этилди.

 Унда туманда ҳурмат-эътибор қозонган, маҳалладаги қўни-қўшнилар билан яқин муносабат ўрнатиб, фарзанд тарбиясида бошқаларга ибрат бўлаётган оилалари учта шартда - таништирув, "Бу менинг оилам" мавзусида фото албом жамланмаси ҳамда 3 дақиқалик маънавий-маърифий видеороликлари билан беллашишди.

91
0

Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов ва маҳалла еттилиги иштирокида еттиликнинг иш самарадорлиги ҳамда масъулиятини оширишга қаратилган танқидий муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда маҳалланинг жамиятдаги нуфузи ва ролини ошириш, аҳоли муаммоларни ҳал этадиган чинакам тизимга айлантириш, маҳалла фуқаролар йигʻинлари масъулларининг иш самарадорлиги ҳамда масъулиятини ошириш, маҳалладаги камбағалликни қисқартириш бўйича масалалар кўрилди.

226
0

“ВАТАНГА СОДИҚ ЁШЛАР” лойиҳасининг навбатдаги мавсумига старт берилди

“ВАТАНГА СОДИҚ ЁШЛАР” лойиҳасига старт берилди ва Қумқўрғон туманидан 250 нафар ёшлар Термиз туманида жойлашган ҳарбий қисмда тантанали кутиб олинди.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Сурхондарё вилояти ёшлар ишлари бошқармаси ҳамкорликда ташкил этилган ушбу "Ватанга содиқ ёшлар" лойиҳаси уюшмаган ёшлар ўртасида ташкил этилиб, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли тадбир, спорт мусобақалари ўтказилди ва ёшларга ҳарбийлар ҳаёти яқиндан таништирилди.

119
0

НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ БЎЛИБ ЎТДИ

Қумқўрғон тумани 1-сектор ҳудудаги Юксалиш маҳалласида туман ҳокими Анвар Нормаматов ҳамда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла аҳолиси ва ёшлар иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.

188
0

Юртимизда ёшлар муаммоларини ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этиш бўйича бир қатор тизимли ишлар бажарилмоқда.

Бугун Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов ўзига бириктирилган Улуғбек ва Сурхон соҳили маҳаллаларида яшовчи 20 нафар ёшлар билан учрашув ўтказди. Дастлаб, туман ҳокими юртимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ва уларнинг эришаётган ютуқлари ҳақида тўхталиб ўтди.

255
0
Барчаси: 166 та
Рўйхатдан ўтиш
22 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси