Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов ҳамда сектор раҳбарлари томонидан “Зоом” платформаси орқали маҳаллалар “еттилиги” иштирокида навбатдаги муҳокама йиғилиши ўтказилди. Унда “еттилик” учун белгилаб берилган вазифалар ижроси, аҳоли муаммолари билан ишлаш, маҳаллада ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, ҳудудларда инфратузимани яхшилаш тадбирларининг бориши таҳлил қилинди.
Бугун Қумқўрғон тумани Сурхон соҳили ва Улуғбек маҳаллалари ёшлари учун "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди. Унда туман ҳокими Анвар Нормаматов, туман ҳокими о'ринбосари Нормо'мин Алланазров ва муаммоларига ечим излаб келган ёшлар иштирок этди.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ва чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида устувор вазифалар белгилаб берилган эди.
Бугун Қумқўрғон тумани “Боғаро” маҳалласида жойлашган маданият уйида оталар учрашуви бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими Анвар Нормаматов, сектор раҳбарлари ҳамда мактаб ўқувчиларининг оталари иштирок этди.
Учрашувда туман ҳокими юртбошимизнинг ёшларга қаратаётган эътиборлари ва яратилган имкониятлардан ёшларимиз тўғри фойдаланиши зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Халқимизда “Ўт балосидан, сув балосидан, туҳмат балосидан Яратганнинг ўзи асрасин” деган гап бор. Ана шундай балолардан бири - сел-сув тошқинлари, жорий йилнинг 21-март куни тахминан соат 19:10 ларда Қумқўрғон туман ҳудудидаги қир ва адирликларда кучли ёмғир ёғиши оқибатида йиғилган ёмғир сувлари, Азларсой орқали “Элобод”, “Янги шаҳар”, “Боғаро” ҳамда “Азларсой” маҳаллалари ҳудудига кириб келган.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024