Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳар бир соҳа ва йўналишда фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ ўрганиш ҳамда улар юзасидан қонуний чоралар кўришга устувор вазифа сифатида эътибор қаратилмоқда. Ҳар бир ташкилот раҳбарларининг мурожаатлар билан ишлашда шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга ошириляпти.
Бош прокурор ўринбосари С.И.Самадов бошчилигидаги ишчи гуруҳ туманимизда "Ташаббусли бюджет" асосида қурилаётган объектларда олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари билан танишиб, қурилиш жараёнини ўрганишди.
Бугун Қумқўрғон тумани “Мустақиллик” маҳалласида туман ҳокими Анвар Нормаматов ҳамда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла аҳолиси ва ёшлар иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан асосан йўл таъмири, электр энергиясини яхшилаш, газ, ичимлик суви ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
Қумқўрғон тумани “Файз Агро 555” фермер хўжалигида ғалла экиш бўйича семинар бўлиб ўтди.
Семинарда туман ҳокими А.Нормаматов, Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ф.Исмоилов, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Р.Гаппаров, сектор раҳбарлари, Қишлоқ хоʻжалиги бошқармаси, Агроинспексия ва Карантин инспексияси бошлиқлари, тумандаги қишлоқ хоʻжалигига алоқадор ташкилотлар, фермер хўжаликлари ва кластер раҳбарлари иштирок этишди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024