Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
РАҚАМЛАР ЮКСАЛИШДАН ДАЛОЛАТ БЕРАДИ ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

2024 йилнинг январ-сентябр ойлари давомида туманимиз ҳалқ хўжалиги тараққиётида муҳим аҳамият касб этди. Шу муддат ичида туманимиз бўйича салмоқли натижалар қўлга киритилгани бунинг ёрқин исботи бўла олади.

Йилнинг дастлабки олти ойида туман иқтисодиётининг асоси бўлган қишлоқ хўжалигида эришилган кўрсаткичлар кутилганидан сезиларли даражада юқори бўлди. Соҳанинг барча тармоқлари бўйича 2676,8 миллиард сўмлик сара ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,7 фоиз ўсиш бўлиши таъминланди.

22
0
“Иқтисодий судларда прокурор иштирокининг янги босқичи ва қонунларни амалиётга қўллаш масалалари”

Кейинги йилларда мамлакатимизда суд ҳокимияти мустақиллигини, судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда, бу фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга хизмат қилади.

24
0
Конституциявий ҳуқуқ ва бурчлар

Турли босқичларида мамлакат фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий, шунингдек, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда туб бурилиш даврига асос бўлиши мумкин бўлган, таъбир жоиз бўлса консептуал аҳамиятга молик дастурлар қабул қилинади. Ва албатта, бундай тарихий ҳужжатларни қабул қилиш шунчаки тасодиф эмас, балки, унга маълум маънодаги тарихий зарурат ва табиий эҳтиёж пайдо бўлади. Агар илмий ва амалиёт нуқтаи назардан келиб чиқилганда, бундай қонунларга бўлган тарихий зарурат ва эҳтиёж, энг аввало, мамлакат ўзининг давлат мустақиллигига эришганида ёки жамиятнинг бир ижтимоий-иқтисодий ривожланиш босқичидан, янги тараққиёт сари қадам қўйяётганда янада муҳим аҳамият касб этади.

Бундай қонун ҳужжатларининг аҳамияти ҳақида сўз юритилганда, уларнинг туб мазмунида мамлакат аҳолисининг орзу-умидлари, ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни, қадр-қиммати, хоҳиш-истаги, бир сўз билан айтганда, фарзандларининг фаровон келажаги йўлида ҳуқуқий пойдевор вазифасини ўташга қаратилган асосий ғоя, мақсадлар ва энг муҳим принциплар мужассам бўлишини таъкидлаш жоиз. 

Айнан шу нуқтаи назардан олинганда мамлакатимизда 2023 йил 30 аперл куни бўлиб ўтган умумхалқ референдумида мустақиллик йилларида эришган ва бозор иқтисодиётига асосланган очиқ демократик давлат, шунингдек, фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларга ҳуқуқий пойдевор вазифасини ўташга қодир бўлган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинди.

Дарҳақиқат, “инсон-жамият-давлат” тамойилига асосланган Янги Ўзбекистон Конституцияси мамлакатда инсон қадрини янада улуғлаш ва ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш мақсадида қабул қилинган, десак муболаға бўлмайди.

35
0
Қумқўрғон тумани бўйича ташаббусли буджетлаштириш натижалари юзасидан

Қумқўрғон тумани бўйича ташаббусли буджетлаштириш натижалари юзасидан

М А Ъ Л У М О Т

       

01.10.2024 йил ҳолатига

           
           

Т/р

Кўрсатгич номи

Сумма                (минг со'м)

1.

Йил (чорак) бошига қолдиқ

               1 281 168

 

Шундан аввалги мавсумларда ғолиб бўлган лойиҳалар учун ажратилиши лозим бўлган, қайта тақсимланган маблағ

                            -  

2.

Ҳисобот даврида "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси" га ўтказилган маблағ

             18 350 236

3.

"Фуқаролар ташаббуси жамғармаси" дан тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилган

             19 616 000

 

48
0
Оила — муқаддас даргоҳ.

Оила қўрғонининг мустаҳкам бўлиши учун халқимизга хос сабр-қаноат, ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат сингари фазилатларга амал қилиб яшаш лозим.

142
0
Барчаси: 166 та
Рўйхатдан ўтиш
39 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси