Маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли ишини самарали ташкил этиш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, намунавий тизим яратиш бўйича ўқув семинар бўлиб ўтди.
Унда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси вакили Н.Тошқулова, туман ҳокимининг ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нигора Жумаева, 61 нафар маҳалла хотин-қизлар фаоллари ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Қумқўрғон туманида ёшлар муаммоларини ўрганиш мақсадида ўтказилган хатловда маҳаллаларда истиқомат қилаётган ёшларнинг яшаш шароитига кўра тоифаларга ажратган эди.
Ҳозирда ёшларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш учун тоифаларга киритилган ёшлар тумандаги масъул раҳбарларга бириктирилган. Улар томонидан ёшларнинг доим равишда холидан хабар олиниб, муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 30-декабрдаги “2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-465-сонли қарорига асосан Қумқўрғон тумани "Ғалаба" маҳалласида жойлашган Мактабгача таълим ташкилоти биноси қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
Бугунги кунда мамлакатимизда узлуксиз таълим тизимининг муҳим бўғини бўлган мактабгача таълимни ривожлантириш ва фаолиятини такомиллаштириш, тарбияланувчилар учун қулай шароит яратиш юзасидан кенг кўламли ислоҳатлар амалга оширилмоқда.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024