Жорий йилнинг 5-сентабр кунидан 5-октабр кунига қадар Республика миқёсида кенг қамровли “Барқарор турмуш” профилактик тадбири ўтказилмоқда.
Ушбу тадбир давомида, Қумқўрғон туманида Оила-турмуш муносабатлари доирасидаги аёллар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда бартараф этиш юзасидан профилактик ишлар амалга оширилмоқда.
Семинарда туман ҳокимининг ўринбосари Н.Алланазаров, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) Сурхондарё вилоятидаги вакили А.Артиков, Кадастр агентлиги ҳузуридаги Давлат кадастрлари палатасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси Қумқўрғон туман филиали раҳбари А.Тожиев, туман Буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи М.Қорахонов, туман “Инсон” ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда маҳаллар еттилиги, аҳоли вакиллари иштирок этди.
Туманнинг Боғаро маҳалласида жойлашган 70-сонли умумтаълим мактабида 2024-йилда Сурхондарё вилоятида “Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш” дастури доирасида" қуриб битказилган қўшимча мактаб биноси қурилиш ишлари кўздан кечирилди.
Бугун туманимиздаги участка сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котиблигига номзодларнинг малакасини оширишга қаратилган ўқув-амалий машғулотлар бўлиб ўтмоқда.
Машғулотлар ҳудудий тренерлар томонидан туман, сайлов участкалари учун мўлжалланган биноларда интерактив усулларда – маъруза, симулятсия, сайлов жараёнларини моделлаштириш, видео-дарс, видеоролик, сайловга оид савол-жавоблар, тест шаклида ўтказилмоқда.
Жамиятимизда замонвий ахборот техрологиялари қулайликларидан фойдаланилаётганлиги фуқароларга давлат хизматларини кўрсатишни осонлаштирди. Туман марказида Адлия бўлими давлат хизматлари маркази биноси қурилиб, зарур мебеллар ва хизмат кўрсатиш учун компьютерлар, ахборот бериш воситалари билан жиҳозланганлиги ходимлар ҳамда фуқаролар ўртасида муносабатни яхшилади.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024