Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ.

Қумқўрғон туман ҳокими томонидан ҳафтанинг ҳар чоршанба куни фуқаролар қабули ўтказилади. Бугун Қумқўрғон туманидаги Президент Халқ қабулхонасида туман ҳокими А.Нормаматов муаммосига ечим излаб келган аҳоли  вакилларининг мурожаатларини тинглади.

 

Қабулда фуқароларнинг турли соҳалар ва йўналишларга оид муаммолари эшитилди ва шу жойнинг ўзида ижобий ечим чоралари кўрилди.

571
0

Қумқўрғонда туман Халқ таълими ходимларининг 2022-2023-ўқув йили олдидан “Устозлар миллий форуми” бўлиб ўтди.

Қумқўрғонда туман Халқ таълими ходимларининг 2022-2023-ўқув йили олдидан “Устозлар миллий форуми” бўлиб ўтди.

 

Илғор педагоглар, таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этган тадбирда эришилган ютуқлар сарҳисоб қилинди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди. 

 

Туман ҳокими А.Нормаматов таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, устозларнинг жамиятдаги ўрни, қадр-қимматини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар моҳиятига алоҳида эътибор қаратиб, илм ўргатиш, ёшларга таълим-тарбия бериш улугʻ фазилат эканини таъкидлади. 

 

Тадбирда таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган фаол, ташаббускор ва изланувчан таълим фидойилари  ва ютуқларни қўлга киритган оʻқувчилар туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

573
0

“Давлат тили ҳақида” ва “Реклама тўғрисида”ги Қонунлари ижроси таминланмоқда.

Қумқўрғон тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида” ва “Реклама тўғрисида”ги Қонунлари ижроси таминланмоқда.

539
0

Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ўқув амалий семинар бўлиб ўтди.

Қумқўрғон туманида Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ўқув амалий семинар бўлиб ўтди. Ушбу семинарда тумандаги ташкилотларнинг фавқулодда вазиатларга тайёргарлик ҳолати назоратдан ўтказилди.

 

Ўтказилган ўқув машғулотида тезкор хизматларга кирувчи ташкилотларнинг тайёргарлиги ва  ходимларнинг ҳаракатланиши “Тайёр” деб баҳоланди.

 

Якунда мутасадди ташкилотлар раҳбарларига ва ходимларига тегишли кўрсатмалар берилди

484
0

Сайёр қабул: 91 та мурожаат жойида ҳал этилди

Қумқўрғон тумани Сурхон соҳили маҳалласи ҳудудида бўлиб ўтган вилоят ҳокими Тўра Боболов бошчилигидаги масъулларнинг оммавий сайёр қабули қарийб 8 соат давом этди.

Сайёр қабулда Қумқўрғон тумани аҳолиси ҳамда Олтинсой, Шўрчи, Жарқўрғон, Ангор туманларидан келган мурожаатчиларнинг муаммолари тингланиб, секторлар раҳбарлари ва мутасаддилар иштирокида улар ўртага ташлаётган муаммоларни жойида ҳал этиш йўллари изланди.

Оммавий қабулга Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида бўлиб ўтадиган 1-лига ўйинларида иштирок этиш учун сафар харажатларини тўланилишида амалий ёрдам сўраб келган "Қумқўрғон-1977" футбол жамоасининг мурожаати ижобий ҳал этилиб, зарур бўлган 38 млн. сўм маблағ тўлаб бериладиган бўлди.

Шунингдек, "Ўзбекистон беш йиллиги" маҳалласида яшовчи 67 ёшли Холмўмин Қодировнинг даволаниши учун санаторияга йўлланма бериладиган, "Пахтаобод" маҳалласида яшовчи турмуш ўртоғи жазони ижро этиш муассасида бўлган фуқарога моддий ёрдам тайинланадиган бўлди.

Сайёр қабулда 342 нафар фуқаро томонидан ичимлик ва оқова суви, ички йўллар таъмири, электр ва газ таъминоти, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот каби турли масалалар билан боғлиқ 411 та муаммо тингланди. Мурожаатларнинг 91 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, 12 та ер ажратиш билан боғлиқ мурожаатларга ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 308 та муаммо ижроси муддат талаб этгани боис масъулларга қўшимча ўрганиш ўтказиб, ҳал этиш вазифаси юклатилди.

576
0
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси